Ҳозирги вақтда кўчмас мулк Давлат реестридан маълумотнома олиш кўчмас мулк билан боғлиқ ҳар қандай жараён учун зарурдир. «DAVREESTR.UZ» ахборот-ресурс портали кўчмас мулк Давлат Реестридан кадастр корхонаси ёки Давлат хизматлари Марказларига мурожаат қилмаган ҳолда онлайн тарзда маълумотнома олиш имкониятини тақдим этади.
Электрон маълумотнома қандай олинади?
«DAVREESTR.UZ» портали орқали Давлат реестридан маълумотнома олиш учун қуйидаги амалларни бажариш кифоя:
ONE ID - ягона идентификации ва аутентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш
Юқоридаги формага ўзингизни қизиқтирган объектнинг кадастр рақамини киритинг.
Тайёр маълумотномани шахсий кабинет орқали .pdf форматда юклаб олинг. Маълумотнома электрон имзо билан тасдиқланган бўлиб, маълумотлар ҳаққонийлигини QR код орқали текширишингиз мумкин.
Қандай маълумотлар мужассам қилинган?
Давлат Реестридан берилган маълумотномада ҳар қандай турдаги кўчмас мулк объекти тўғрисида қуйидаги маълумотлар акс этади:
Кўчмас мулк объектини рўйхатга олиш вақтида бириктирилган ноёб кадастр рақами ва аниқ жойлашган манзили.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилган сана.
Объект эгалари сони ва уларнинг исми-шарифи.
Таъқиқ мавжуд/мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар (гаров, хатлаш ва ҳоказо.).