Диққат! Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк объектлари бўйича маълумотномаларни odnookno.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Кадастр қиймати

жисмоний шахсларга тегиш­ли бўлган уй-жой фонди кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини билиш

Якка тартибдаги т/ж
Квартира
Кадастр рақамини киритинг *
Кадастр рақамини киритинг *

Кадастр қиймати нима?

Объектнинг кадастр қиймати кадастр ҳужжатлари ва инвентаризация материаллари асосида ҳисоблаб чиқилади. Кадастр қиймати фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва фойдаланилаётган кўчмас мулк объектлари учун ҳисобланган тақдирда, ушбу объектлар учун жисмоний шахслар мулки учун солиқ тўлаш мулкчилик бўйича бошқа ҳуқуқий кафолатларни юзага келтирмайди (солиққа оид мажбуриятлар бундан мустасно).

Кадастр қиймати нима учун керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1043-сонли қарори талаблари асосида 2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш жисмоний шахсларга тегиш­ли бўлган уй-жой фонди кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.